Резавор мевали қурут ва
қовоқ экстрактли қимиз. Қозоғистонда миллий маданиятга алоқадор товарлар учун
тобора кўпроқ лицензия олиняпти. Шу билан бирга, асосан классик усуллар, технологиялар
ва маҳсулотлар учун эмас, янги усул ва таркиблар учун патент расмийлаштириляпти.
Адлия вазирплиги берган маълумотга кўра, мамлакат фуқароларига дўмбира, қўбиз,
жетиген, шанқўбиз, бешик, ўтов ясашга оид ҳужжатлар тақдим этилган. Ичимлик ва
маҳсулотлардан эса қимиз, шубат, саумал, гўжа, тариқчойчай ва айронга патент
берилган. Рўйхатда иримшик, творог, жент ва талқон ҳам бор. Географик
кўрсаткичга эга товарларни рўйхатга олиш учун 15 ариза тушган. Улар кўриб
чиқиляпти.
Талғат Уали, Қозоғистон
Республикаси Адлия вазирлиги расмий вакили:
– Ишлаб чиқарувчилар
ариза беришди, бу масала ҳозир кўриб чиқиляпти. Келажакда улар Қозоғистондаги
географик кўрсаткич сифатида ҳам рўйхатга олиниши мумкин. Ҳозир фақат олтита географик ном тегишли
жараёнлардан ўтди ва расман тасдиқланди. Улар: TURKISTAN музқаймоғи, TURKISTAN
шоколади, Қарағанди музқаймоғи, Грузин чачаси, Алмати апорти ва «Сайрам» кекси.
Абдумалик Сарманов таржимаси