Хориждаги 74 та референдум участка комиссияси ишини якунлади. Эслатамиз, улар Қозоғистоннинг 59 та давлатдаги дипломатик ваколатхоналарида ташкил этилганлди. Ташқи ишлар вазирлиги берган сўнгги маълумотга кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга 12 минг 307 юртдошимиздан 10 минг нафардан зиёди конституциявий ҳуқуқидан фойдаланди. Бу қатнашчиларнинг 81 фоизидан кўпроғи овоз берганини кўрсатади. Буюк Британиядаги қозоғистонликлар ҳам овоз берди. Уларнинг асосий қисми – талабалар. Мазкур сиёсий аҳамиятга эга тадбирда юксак фаоллик намойиш қилган ёшларнинг таъкидлашича, бу тарихий референдум Қозоғистонда биринчи атом электростанцияси қурилиши масаласини ҳал қилади. Участкага оиласи билан келган юртдошларимиз ҳам кўп бўлди.
– Биз мазкур референдумда оиламиз билан қатнашишимиз керак деб ҳисобладик ва фикримизни билдирдик. Мамлакат келажаги унга боғлиқ. Биз эса ёрдам беришга тайёрмиз.
– Хорижда юрган бўлсак ҳам овоз бериш имкониятига эга бўлганимиздан мамнунмиз. Албатта, халқимизнинг келажаги ҳақида ўйладик, мамлакат тараққиётига ўз улушимизни қўшишга интилдик. Ўз фикримни билдирдим.
Бельгия пойтахти – Брюсселда ҳам қозоғистонликлар фаоллик кўрсатди. «Қазинформ» ахборот агентлиги берган маълумотга кўра, бу участкада 200 фуқаро рўйхатдан ўтган. Улар қаторида Европа ва халқаро ташкилотлар ходимлари, дипломатлар ва уларнинг оилалари, талабалар бор.
Алима Елдес, Люксембург университетети талабаси:
– Мен Люксембург университетининг магистратурасида ўқийман. Кеча референдумда овоз бериш учун атайин Люксембургдан Бельгияга келдим. Чунки участка Брюсселеҳда жойлашган. Бу мен учун муҳим масала. Ўз фикримни билдиришни истадим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.