Бойқўнғир космодроми «Союз-5/Сункар» ракетаси муваффақияли учирилди

Бойқўнғир космодроми «Союз-5/Сункар» ракетаси муваффақияли учирилди

Бойқўнғир космодромининг «Байтерек» мажмуасида тарихий воқеа содир бўлди. Учиш-конструкторлик синовлар доирасида «Союз-5/Сункар» ракетаси парвоз қилди. Ракетанинг биринчи ва иккинчи учиш ступенлари кўзда тутилган  тарзда ишлади, габарит-массали макет тегишли траекторияга чиқарилди. Старт муҳандислик объекти Қозоғистоннинг дунё космик хизматлар бозоридаги улушини кенгайтиришга хизмат қила олишини кўрсатди. Лойиҳа маҳаллий учириш инфратузилмаси яратилганини кўрсатади ва мамлакат ривожи учун муҳим стратегик қадам бўла олади. Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, унинг доирасида ер юзасидаги объектлар, шу жумладан, старт, бошқарув, ёнилғи қуйиш ва хавфсизликни таъминлаш тизимлари модернизация қилинди.


Баубек Ўралмағамбетов, Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт вазирлиги Аэрокосмос қўмитаси раҳбари:


— Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси президентлари, ҳукуматлари ёрдамида биз бу воқеа сари узоқ йўл босиб ўтдик. Буларнинг ҳаммасига стратегик, технологик ҳамкорлик, энг муҳими, ўзаро ишонч туфайли эришдик. Мазкур муваффақият келгуси улкан лойиҳалар учун янги майдонча бўла олади, деб ҳисоблаймиз.


Дмитрий Баканов, «Роскосмос» давлат корпорацияси Бош директори:


— Бугун улкан воқеа юз берди. Бу – давлатлараро лойиҳа. Қозоғистонлик ҳамксбларимиз ҳам Космик салтанатлар клубига кирди, бу билан уларни табриклаймиз. Ракетани янада яхшилаш, имкон қадар кўп фойдали юкни орбитага олиб чиқа олиш учун мазкур лойиҳани ривожлантиришда давом этамиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси