Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов Хитойга қилган амалий ташрифи доирасида ХХР Давлат кенгаши раҳбари Ли Сян билан учрашди.
Томонлар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Зеро, Қозоғистон Осмон ости мамлакати ва Европа ўртасидаги қуруқлик орқали юк ташишда ҳал қилувчи аҳамитяга эга. Жами юк оқимининг 85 фоизидан кўпроғи республика ҳудудидан ўтади. Ўтган йили
темир йўл орқали юк ташиш 11 фоизга ошди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири:
- Ўтган йили ўзаро савдо ҳажми 48 миллиард доллардан ошди,
бу кўрсаткични икки баробар ошириш сари интилмоқдамиз. Хитой Қозоғистон иқтисодиётидаги
энг йирик 5 та инвестор қаторига киради ва қарийб 30 миллиард доллар сармоя
киритган. Ўтган йили Хитойдан жалб қилинган маблағ 2,8 миллиард долларни ташкил
этди. Бу эса икки томонлама
муносабатлар тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Ўлжас Бектенов, шунингдек, Далян шаҳрида "Ягона макон – Ягона йўл" ташаббусига бағишланган сессияда иштирок этди. Йиғилишда савдо йўналишлари ва таъминот занжирларини қайта қуриш, рақамли инфратузилма масалалари ва ташаббуснинг 2040 йилгача бўлган истиқболлари муҳокама қилинди. Қозоғистон сўнгги 7 йилда транспорт-транзит инфратузилмасини ривожлантириш учун 35 миллиард доллардан зиёд маблағ жалб қилди. Ақтау контейнер хаби, Циан қуруқ порти, "Дўстлик – Мўйинти" темир йўли каби йирик лойиҳалар амалга оширилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

