Республика трассаларининг 15 та участкаси ёпилди

Республика трассаларининг 15 та участкаси ёпилди

Республиканинг бир неча вилоятида табиий офатдан огоҳлантириш эълон қилинган. Давлат трассаларининг 15 та участкасида ҳаракат чекланган. Табиий офат оқибатлари билан курашишга 500 та махсус техника ажратилган, тахминан 2 минг кубометр яхмалакка қарши материал тарқатилган. Қордан тозалаш ишлари кучайтирилган тартибда кечаю кундуз олиб борилмоқда. Бир сутка мобайнида, «ҚазавтоЖўл» матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 65 та машина қор уюмлари остидан олиб чиқилган. Шунингдек, бугун пойтахтда кучли қор ёғиши ва шамол туфайли мактаб ўқувчилари ва коллежларнинг 1-2-курс талабалари масофадан ўқишга ўтказилган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси.