Елена Рибакина миннатдорчилик билдирди

Елена Рибакина  миннатдорчилик билдирди

Уимблдон ғолибаси Елена Рибакина қозоғистонлик мухлисларига миннатдорчилик билдирди. Катта теннисда мамлакатимиз шуҳратини оширган спортчи 2-даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотланди. Учрашувда у ёш атлетларни қўллаб-қувватлашини айтди.

Елена Рибакина, Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси:

- Бундай натижага эриша олганимдан ўзимда йўқ хурсандман. Бунга фақат Қозоғистон ёрдами билан муваффақ бўлдим. Менимча, шу каби турнир ташкил этсам ёки ёш ўйинчилар учун грант ажратсам, тўғри бўлади. Чунки ўзим ҳам вақтида катта ёрдам олганман, ёш авлодга ривожланиш учун  қандайдир кўмак кўрсатишни ўз бурчим, деб ҳисоблайман.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.