Съезд жаҳон динлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлади

Съезд жаҳон динлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлади

Жаҳоннинг 50 дан зиёд давлатидан келган 100 дан ортиқ делегация. Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари VII съезди қатнашчиларининг бу қадар кўплиги, экспертлар фикрича, жаҳон ҳамжамиятида муҳокама учун илгари сурилган мавзуларга қизиқиш катта эканлигини кўрсатади. Эслатамиз, дин арбоблари ва маънавий етакчилар замонавий дунёда маънавий-маърифий қадриятларни мустаҳкамлашда эътиқодларнинг ўрни, дин арбоблари ва сиёсатчиларнинг глобал динлараро мулоқотни оммалаштириш, экстремизм, радикализм ва терроризмга қарши курашга қўшаётган ҳиссаси ҳақида гапириши кутиляпти. Хитой Даосизм ҳамжамияти етакчиси Ли Гуанфу фикрича, ХХР анъанавий динлари вакиллари ҳамиша съездларда фаол қатнашган, бу сафар ҳам иштирок этиш ниятида. 

Ли Гуанфу, даосизм ҳамжамияти раҳбари /ххр/:

- Съезднинг жаҳондаги турли эътиқодлар, диний оқимлар ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш, фикр алмашиш, халқаро хавфсизлик, ижтимоий уйғунликни таъминлаш бўйича эришаётган муваффақиятлари яққол кўриниб турибди. Яқинда Нур-Султон шаҳрида Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчиларининг VII съезди очилади. Пандемия ҳали тўла назоратга олинмаган бир даврда шундай анжуманни ташкил эта олиш Қозоғистон ҳукуматидан катта куч ва ҳаракат талаб қилади. Мен бошқа динлар вакиллари билан бирга жаҳон коронавирус пандемияси билан тўқнашиши оқибатида юзага келган янги фикрларни баҳам кўришга шошиляпман. Биз биргаликда инсониятнинг тинч ва барқарор ривожланишига эриша олишимизга ишонаман.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.