29 август - Халқаро Ядро қуроли синовларига қарши кураш куни

29 август - Халқаро Ядро қуроли синовларига қарши кураш куни

29 август куни бутун дунё Халқаро Ядро қуроли синовларига қарши кураш кунини нишонлайди. БМТ Бош ассамблеяси Қозоғистон ташаббусига кўра мана шу санани белгилаган. Айни вақтда республикамиз илгари сурган махсус резолюция қабул қилинган. У «ядро қуролининг синов портлашлари оқибатлари ва ядро қуролидан холи дунёни бунёд этиш учун синовларни тугатиш лозимлиги» ҳақида инсониятни фаол огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари олиб боришга чақиради. Қозоғистон учун 29 август – тарихий кун. 1991 йилда мамлакат президенти Семипалатинск ядро полигонини ёпиш тўғрисидаги фармонни имзолаган. 40 йиллик фаолияти давомида унинг ҳудудида 456 ядро синови ўтказилган. Улар атроф-муҳитга ва инсонлар саломатлигига катта зарар етказган. Ядро қуроли синовларини тўхтатишнинг асосий воситаси – Ядро синовларини тўла-тўкис тақиқлаш тўғрисидаги шартнома бўла олади. У 1996 йил сентябрида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган. Қозоғистон ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фаол иштирок этди, уни биринчилардан бўлиб имзолади. Сўнгги йилларда республика жаҳон саҳнасида ядро қуролидан озод дунё учун кураш ташаббускори сифатида танилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.