«Опералия» халқаро фестивали доирасида «Астана Опера» театри биносида улар иштирокида концерт ташкил этилди. Маданият ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, оқшомда томошабинлар машҳур композициялар: «Тўйбастар» қўшиғи, Ахмет Жубанов ва Латиф Ҳамидийнинг «Абай» операсидаги «Қай талқи» Абай ариясини тинглади. Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Бошқирдистон санъаткорлари ҳам таниқли асарларни ижро этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси