Янги хабдан мақсад — замонавий қозоқ санъатини ривожлантиришга ёрдам бериш. Унда 35 ёшгача бўлган қобилиятли ёшлар ўз таклифларини тақдим этиши, медиа ва рақамли янгиликларни ўзлаштириши, контент ишлаб чиқариш, fashion саноат, хореография, кинематограф, ахборот технологияларини ўрганиши мумкин. Унга МДҲ ҳудудидан креатив соҳа экспертлари мастер-класслар ўтказиш учун таклиф этилади. Таъкидлаш лозимки, туманларда ҳам шу каби марказлар очиш режалаштирилган.
Темирлан Айтмахамбетов, Креатив саноат маркази резиденти:
– Сиз «Ою Lab» кабинетидасиз. Мазкур кабинетда, шу жумладан, кино, ўйинлар, тижорат мақсадларида 3Д-технологиялардан фойдаланилади.
Нургуль Болатова, Креатив саноат маркази Тараққиёт бўлими раҳбари:
– Марказимиз ёшларга, ривожланиш, ижод қилиш, ўз маҳсулот ва хизматлар яратишни истаган юқори синф ўқувчилари, талабалар, креаторларга мўлжалланган. Биз креаторлар, айтичилар ва локал бизнесни бирлаштириш ниятидамиз. Креаторларга ўз ғояларини намойиш этиши, маблағ орттириши учун имконият яратмоқчимиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.