Миллий байрам - Республика куни арафасида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев бир гуруҳ қозоғистонликларга орден ва унвонлар тақдим этди. Улар қаторида турли соҳалар: таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, фан арбоблари, бизнес вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, спортчилар, меҳнат фахрийлари бор. Жорий йилда мукофтланган ишчилар анча кўп. Бу эса уларнинг жамиятдаги нуфузини оширади. Жами, 450 нафар ишчи, 137 нафар педагог, 80 нафардан зиёд олим, 100 нафар қутқарувчи ва волонтёрнинг хизматлари юксак даражада баҳоланди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Республика кунига бағишланган «Қадрдон ватан – Қозоғистон» байрам концертига ҳам ташриф буюрди. «Астана Опера» театри саҳнасида машҳур қозоғистонлик артистлар ва ижодий жамоалар ўз санъатини намойиш этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.