Ашхободда туркий давлатлар кинофестивали ўтказилди

Ашхободда туркий давлатлар кинофестивали ўтказилди

Ашхободда «Қўрқут ота» Туркий давлатлар кинематографчиларининг халқаро фестивали бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Туркия ва бошқа давлатлар картиналари тақдим этилди. Жумладан, бадиий, ҳужжатли фильмлар, қисқа метражли ленталар тақдим этилди. Туркманистон аҳли ва меҳмонлари шаҳарнинг барча кинотеатрларида кино санъати дурдоналарини томоша қилишди. Танлов дастурига киритилган фильмлар кўпчиликка намойиш этилди.  


Султан Раев, ТЮРКСЎЙ бош котиби:


- Бу фестиваль бошқаларидан фарқ қилади. Унда руҳияти, менталитети яқин бўлган қардош халқлар кино борасидаги маҳоратини кўрсатади. Биз учун дунё туркийлар киносини билиши, бизнинг фильмлар ҳақида дунё гапириши жуда муҳим. Шунинг учун бу ер биринчи навбатда туркий кинони ривожлантириш майдончаси сифатида ишлаяпти.


Фестиваль доирасида хорижлик меҳмонлар қадимий туркман шаҳри Анауни зиёрат қилишди. 2024 йилда бу шаҳар туркий дунё пойтахтига айланди.


Алтинай Нўгербек, Қозоғистон Республикаси театр ва кино актрисаси:


- Биз бу фестивалга «Буюк Дашт тонги» картинаси билан келдик. У халқимиз тарихи ҳақида. Қосимхоннинг ҳукмронлик тарихи тўғрисида. Албатта, мамнунмиз. Ашхободга биринчи марта келишим. Анжуманда мамлакатимизни тақдим этиш мен учун шараф. Ушбу фестиваль янги кўприклар яратади, бирга ишлаймиз, деган умиддамиз.


Таъкидлаш лозимки, фестиваль тимсоли - «Турна» ҳайкалчаси Қозоғистонга берилди. Бу эса навбатдаги анжуман мамлакатимизда ўтишини билдиради.


Абдумалик Сарманов таржимаси