Астанада президентлик
шаклланганининг 35 йиллигига бағишланган кўргазма очилди. Музей, архив ва кутубхона фондларидан олинган нодир
ҳужжатлар, ноёб сурат ва қимматбаҳо буюмлар томошабинга ушбу йўлнинг асосий ва
муҳим босқичлари борасида маълумот беради. Мазкур материаллар мамлакат президенти девонхонаси, Марказий Сайлов комиссиясидан
келтирилган, шунингдек, Давлат раҳбарига қилинган дипломатик ҳадялар бор. Мамлакатимизнинг
давлат суверенитети тўғрисидаги Декларация ҳамда
Конституциявий қонун алоҳида эътиборга молик. Умуман, ушбу мавзуий кўргазмадан 100 та экспонат жой олган. Тайёргарлик
ишлари уч ой давом этди. Кўргазма Президент марказида 17 майга қадар очиқ бўлади.
Игорь Рогов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича
комиссия раиси:
- Ўша даврда
қабул қилинган мазкур ҳужжатларга эътибор бериш. Ўйлайманки, бу фавқулодда муҳим. Чунки, файласуфлар айтганидек, ўз ўтмишини билмайдиган давлатнинг келажаги бўлмайди. Ушбу кўргазма биз учун, келажак авлодлар учун ўта
аҳамиятли бўлган маълумотларни ҳужжатли асосда мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

