Хитойда Қозоғистон туризми йили якунланди. Алматидаги халқаро анжуманда унинг расмий ёпилиш маросими ўтказилди. Тадбирда икки давлат туризс саноатининг 300 нафардан зиёд вакиллари қатнашишди. Йил давомида турли бизнес-учрашувлар, кўргазмалар, концертлар, Қозоғистон маданий мероси тақдимоти ўтказилди. Воқеаларга бой йил якунлари салмоқли: 200 тадан зиёд ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузилди, туристик оқим кенгайди. Йилнинг 10 ойи давомида мамлактага 550 минг нафар хитойлик саёҳатчи келди. Ваҳоланки, 2023 йил давомида бу кўрсаткич 370 мингдан ошмаган. Алмати ва Пекин энг оммавий йўналишга айланди. Эслатамиз, ўтган йили Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг расмий ташрифи давомида 2024 йил ХХРда Қозоғистон туризми йили, деб эълон қилинганди. 2025 йилда эса Қозоғистонда Хитой туризми йили нишонланади.
Даниел Сержанули, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари:
– Хитойдан келган туристлар сони 50 фоизга ортди ва
ярим полмиллиондан кўпроқни ташкил қилди. Прогнозларга кўра, даромадлар
ҳам ортади. Хорижлик туристларга хизмат
кўрсатиш ҳажми ярим миллион
долларга кўпайиши кутиляпти. Бунга йил давомида икки давлат ҳудудида ўтказилган 30 та тадбирнинг аҳамияти катта.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

