Полимер лой, текстиль, намат, чиннидан ясалган қўғирчоқлар. Қозоғистон ва МДҲ давлатлари усталари турли техникалар ёрдамида ясаган 150 та санъат асари . Алмати мегаполисида «Asia Doll» муаллифлик қўғирчоқлари кўргазмаси ўтяпти. Бу тадбир бешинчи марта ташкил қилиняпти. Муаллифлар, улар қаторида врачлар, ҳуқуқшунослар, топ-менежерлар ҳам бор, таъкидлашича битта қўғирчоқ тайёрлашга бир неча ҳафта ва ҳатто бир неча ой сарфланади. Бундай дурдоналар ҳамиша битта нусхада яратилади. Экспозициядаги энг муҳим коллекциялардан бири — «Ипак йўлининг олтин асри». Бу қўғирчоқлар Қозоғистон тарихини жонлантиради, асрий мерос ва маданий анъаналарни акс эттиради. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда юртимиз усталари ижод намуналари хусусий коллекциялар ва дунё галереяларида сақланмоқда.
Татьяна Семёнова, кўргазма ташкилотчиси:
- Қизларимиз мамлакатимизнинг қанчалик ёрқин, ажойиб
эканлигини намойиш этишга интиляпти. Ипак
келтиришди, тошлар танланди. Улар асосан газмол билан ишлайди. Бу —
бешинчи мустақил кўргазма. Бир марта биз бошқа кўргазманинг куратори бўлдик, у
ҳам қўғирчоқ усталарига тегишди. Бугунги кунда бу — ушбу шаклдаги
Қозоғистондаги ягона кўргазма.
Абдумалик Сарманов таржимаси.