Қозоғистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси АЭС қурилиши бўйича республика референдумига халқаро ташкилотлар кузатувчиларини рўйхатга олишда давом этяпти. Эслатамиз, умумхалқ овоз бериши 6 октябрга белгиланган. МДҲ, Туркий давлатлар ташкилоти, ШҲТ, Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш ташклотидан 76 кузатувчи аккредитация қилинди. Улар овоз бериш жараёнининг имкон қадар шаффоф бўлишини таъминлайди, участкалардаги вазиятни назорат қилади. Марказий Сайлов комиссияси маълум қилишича, аризалар келиб тушиши давомида кузатувчилар рўйхати кенгайиб боради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.