Туркистон вилоятида олимлар дунё мўъжизаларидан бири – Саурандаги ўрта
асрларга оид мадрасанинг тебранувчи минораларини ўрганмоқда. Улар туфайли бу
қадимий шаҳар Шарқда машҳур бўлган. Ушбу ноёб иншоотнинг фақат пойдевори сақланиб қолган. Бино шундай
салобатли бўлганки, ғиштлари 40 қават қилиб терилган ва 6 метр ер остига кирган.
Археологлар бунга ўхшаган бошқа бирор иншоотни қайд этмаган. Олимлар
тасдиқлашича, миноралар 16-асрда мадрасага кираверишда қурилган, аммо вақт
ўтиши билан вайрон бўлган. Манбаларга кўра, бу минораларни маҳаллий усталар
куйдирилган ғиштдан бунёд этган. Бу ҳақда ўрта асрлар олимлари, масалан, тожик
шоири Зайниддин Маҳмуд Восифий ёзиб қолдирган. Бироқ миноралар қурилишининг
қадимий усули қандай бўлгани ҳанузга қадар очилмаган.
Марат Туяқбаев, тарих фанлари номзоди, археолог:
- Иккала минора орасидан занжир ўтказилган, ҳар бирининг гумбази остида хода бўлган, мазкур хода
қимирлатилса, занжир ҳаракатга келган ва миноралар тебрана бошлаган. Шундай маятник эффекти юзага келган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.