Қосим-Жўмарт Тўқаев AMANAT партияси аъзоларига миннатдорчилик билдирди

Қосим-Жўмарт Тўқаев AMANAT партияси аъзоларига миннатдорчилик билдирди

Қозоғистон Президенти AMANAT партиясининг собиқ раиси Ерлан Қўшановга ушбу лавозимдаги ҳалол ва самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек, партиянинг барча аъзоларига ташаккур айтди. Бу ҳақда Маслаҳатчи – Президент матбуот котиби Айбек Смадияров маълум қилган. Эслатамиз, яқинда бўлиб ўтган съездда AMANAT янги «ӘДІЛЕТ» партиясига қўшилиш борасидаги тарихий қарорни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев AMANAT партиясининг Адолатли Қозоғистонни модернизация қилиш ва барпо этиш ишида қўшган ҳиссасини таъкидлаб ўтди, партия аъзолари «ӘДІЛЕТ» партияси таркибида мамлакат равнақи учун фаол ва самарали фаолиятни давом эттиришига ишонч билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.