Қозоғистонда кўчма электр станцияси кашф қилинди

Қозоғистонда кўчма электр станцияси кашф қилинди

Қозоғистонлик Марат Палмахов электр энергия ишлаб чиқарадиган автоном генератор яратди. Муаллиф уни «абадий двигатель» деб таърифлайди. Кўчма станция сувда ишлайди, бунинг учун оқим кучли бўлиши шарт эмас. Конструкция 380 вольт кучланишга эга ток чиқаради. Уни йиғиш ва ишга тушириш осон. Маҳаллий ноу-хау ҳар қандай бинони, олис аҳоли манзилгоҳини, далаларни ва ҳатто туман марказини электр қуввати билан таъминлай олади. Марат Палмахов бу ускуна устида 10 йил ишлади, охирги моделни икки ҳафтада йиғди. Унинг ишлаши учун уч компонент - мис, алюминий, пўлат керак. Кашфиётчи ускуна ҳар қандай иқлим шароитида, турли ҳароратда ишлай олишини таъкидлайди.

 

Марат Палмахов, кашфиётчи:

- Йил давомида ишлаб туради. Иқлимга мослаштириш шарт эмас. Минус 40 даражадан плюс 40 даражагача бўлган шароитда ток бераверади. Даштда бўлсангиз, ертўлага туширасиз ва ток чиқариб олаверасиз. Таркибида экологик зарарли компонентлар йўқ.

 

Иляс Ахметов, муҳандис:

- Ҳозир болгарка, пармани ишлатиб кўрдик, дарахтни пармаладик. Тармоққа ҳар қандай ускунани қўшса бўлади. Қувватини оширсак, 10, 100 киловатт, ҳатто бир мегаватт қувват чиқариб бера олади, бутун бошли посёлкани ҳам таъминлаши мумкин.

 

Кашфиёт Қозоғистонда патент олди. Келажакда бундай генераторлар билан бутун Қозоғистонни таъминлаш режалаштирилган. Хорижлик инвесторлар ҳам янги ускунага қизиқиш билдирди. Муҳандис яқин келажакда кашфиёти дунё бозорида сотилишига умид қиляпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.