Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида Каспий денгизи тубидан ўтувчи биринчи сув
ости оптик толали алоқа линиясидаги ишлар муҳим босқичлардан бирига ўтди. Кабель Қуриқ портига келтирилди, у ердан махсус
баржа Озарбайжонга йўл олди. «Қазақтелеком» бошқаруви раиси Бағдат Мусин Instagram саҳифасида маълум
қилишича, лойиҳа Европа ва
Марказий Осиё ўртасидаги рақамли йўлакнинг бир қисми бўлади. Линия ички талабни қондиради, халқаро алоқа каналларида интернет-трафик тезлиги, хавфсизлиги
ва ишончлилигини сезиларли даражада яхшилайди. Қозоғистоннинг Евроосиёдаги рақамли хаб сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди.
Кабель узунлиги 380 километр, маълумотлар узатиш тезлиги эса секундига 400
терабит бўлиши кўзланган. Ишлар жорий йилнинг учинчи чорагида якунланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

