Астана халқаро форуми май ойида ўтказилади

Астана халқаро форуми май ойида ўтказилади

29-30 май кунлари Қозоғистон пойтахтида Давлат раҳбари раислигида Астана халқаро форуми ўтказилади. Ташқи ишлар вазирлигида маълум қилишларича, бу тадбирда қатор давлатлар раҳбарлари, Ҳукумат бошчилари, халқаро компаниялар етакчилари, бизнесменлар, сиёсатшунослар, олимлар қатнашади. Дастур учта асосий блокка бўлинади: Ташқи сиёсат ва халқаро хавфсизлик, Энергетика ва иқлим ўзгариши, Иқтисод ва молия. Айни вақтда, панель мунозаралари ва сессиялари давлат раҳбарлари, соҳа етакчилари, машҳур экспертлар ғояларни шакллантириш, келгуси ўн йилларни ўзгартирувчи самарали ечимлар таклиф этиши кутиляпти. қатнашчилар инсоният қаршисида турган энг долдарб муаммоларни ҳал этиш учун қўл келадиган амалий чора-тадбирлар таклиф этишади, уларни бартараф этиш йўлларини ахтаришади.


Абдумалик Сарманов таржимаси