Атом электр станцияси қурилишига доир умуммиллий референдумда
12 миллиондан зиёд қозоғистонлик иштирок этиши мумкин. Эслатамиз, куни кеча республика
халқига Мактубида Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт
Тўқаев мамлакат учун барча муҳим қарорлар барча фуқаролар фикрини ҳисобга олган
ҳолда, халқ қўллови билан қабул қилиниши лозимлигини аниқ белгилаб берди. Айтиш
жоиз, 6 октябрь куни қозоғистонликлар эрталаб соат 7 дан кеч соат 20 га қадар 10
минг 327 та участкада овоз бериши мумкин. Уларнинг 9 минг 709 таси
фуқаролар яшаш жойларида, 618 таси вақтинчалик яшаш жойларида ишлаб туради. Жумладан,
Марказий сайлов комиссиясида айтилишича, дунёнинг 63 давлатида 78 та хорижий
участка ташкил
этилади. Эслатамиз,
сайлов кунида қозоғистонликлар битта саволга жавоб бериши лозим бўлади: улар АЭС қурилишига
розими?
Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси МСК раиси:
- Умуммиллий референдум – кенг миқёсли умуммиллий
мулоқотнинг яна бир намоёни ва тингловчи давлат концепцияси амалга
оширилишининг ёрқин мисолидир. Қозоғистон шундай қадамлар орқали янги
ижтимоий-сиёсий маданиятни шакллантиради, асосий давлат қарорлари қабул
қилинишининг янги стандартларини ўрнатади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси