Давлат маслаҳатчиси
Қозоғистон Парламент Мажилисининг олтита партия фракцияси раҳбарлари билан
учрашди.
Ерлан Қарин уларга Миллий қурултой доирасидаги Президент ташаббусларини амалга
оширишда фаол кўмак кўрсатгани учун ташаккур билдирди. Атираудаги йиғилишда
билдирилган таклифларни бажариш юзасидан 9 та
қонун қабул қилинган. Улар аёллар ва болалар
ҳуқуқларини таъминлаш масалалари, янги фахрий унвонлар жорий этиш, қимор
бизнеси ва бошқа масалалара тегишли. Давлат маслаҳатчиси ушбу қонунлар самарали ички сиёсий фаолиятни юзага
келтиришда аҳамиятли эканлигини уқтирди. Шу
билан бирга, Давлат раҳбарининг «Ana tili»
газетасиа берган интервьюсида келтириб ўтилган
2025 йил учун ички сиёсат кун тартибидаги масалаларнинг асосий йўналишлари
борасида фикр алмашилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

