Сенат «Кибербуллинг тўғрисида» қонун лойиҳасини Мажилисга қайтарди

Сенат «Кибербуллинг тўғрисида» қонун лойиҳасини Мажилисга қайтарди

Парламентнинг юқори палатаси депутатлари «Кибербуллинг» тўғрисида қонун лойиҳасига қатор қўшимчалар киритди ва қайта ишлаш учун Мажилисга юборди. Шу жумладан, сенаторлар мажилис депутатлари қабул қилган қатор меъёрларни рад этди. Шу жумладан, Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар ишини ўз ихтиёри билан чеклаши ёки блоклаб қўйиши мумкинлиги хусусидаги бандни ҳам. Депутатлар фикрича,  болаларга нисбатан кибербуллинг деб топилган  маълумотнигина ўчириб ташлаш керак. Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлашни эса махсус давлат органига эмас, экспертлар гуруҳига топшириш керак, деган тўхтамга келинди. Унинг таркибига ҳуқуқшунослар, психологлар, лингвистлар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоячилари кириши зарур. Сенаторлар ҳужжатга олтита таклиф киритди. Бу ҳақда Сенат депутати Бейбит Исабаев тушунча берди.

Бейбит Исабаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Депутати:

- Мажилис тасдиқлаган  вариантда Қозоғистон Қонунчилигига зид бўлган контент тўлиқ ўчириб ташланиши кўзда тутилган. Биз эса фақат болаларга нисбатан кибербуллинг аломатлари аниқ кўриниб труган материалларнигина олиб ташлашни таклиф этдик. Уни махсус малакали эксперт кенгаши кўриб чиқиб, болаларга нисбатан кибербуллинг сифатида тасдиқлаши лозим. Сўнгра маълумот расмий органдан хабар берилганидан сўнг бир сутка давомида муаллиф томонидан олиб ташланиши кўзда тутилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.