2023 йил: Президент фаолияти улкан ижобий натижаларга олиб келди

2023 йил: Президент фаолияти улкан ижобий натижаларга олиб келди

2023 йил Қозоғистонда воқеаларга бой бўлди. Президент ташаббусига кўра, кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириқларидан кўп қисми, иқтисод, сиёсат, инфратузилма ёки ижтимоий масалаларга оид бўлгани ҳолда умуммиллий аҳамиятга эга. Уларнинг кўпчилиги 1 сентябрда бўлиб ўтган парламентнинг навбатдаги сессияси очилишида тилга олинди. Яқин келажакда қатор қонунлар қабул қилиниши кутиляпти. 2023 йилда эса президент 98 қонун, 344 фармон ва 91 буйруқ имзолади. Давлат раҳбари маслаҳатчиси – матбуот котиби Берик Уали «Қазинформ»га берган суҳбатида таъкидлашича, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига кўра, ноқонуний ўзлаштирилган активларни давлатга қайтариш тўғрисида қонун қабул қилинди. Натижада, шу кунгача 1 триллион тенге атрофида мулк халққа қайтарилди. У мамлакат, аҳоли фаровонлигини ошириш  учун муҳим лойиҳаларга ишлатилади.

Йилнинг биринчи ярмида мамлакатга 13 миллиард доллар сармоя келтирилди. Қозоғистонда сармоядорлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, очилаётган истиқболлар шундай натижа берди. Президентнинг халқаро сафарлари давомида ҳамкорлар жалб этиляпти. Жорий йилда Қосим-Жўмарт Тўқаев 268 та тадбирда иштирок этди. 19 та хорижий сафарга чиқди, 27 форум ва саммитда иштирок этди, 30 нафар хорижий давлат раҳбари билан музокара ўтказди. Айнан шундай учрашувлар давомида геосиёсий қарорлар қабул қилинади, капиталталаб шартномалар имзоланади. Президент Марказий Осиё минтақасида фаолликни кучайтириш ва Қозоғистоннинг транспорт-логистика хаби сифатида ривожланишига алоҳида эътибор қаратган. Бу йўналишда қатор ишлар амалга оширилди. Хитойнинг Ляньюньган портида Қозоғистон – Хитой логистика маркази қурилди, «Хоргос» қуруқлик порти ва «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» транзит магистрали ишга тушди, Хитойдан Эронга янги темирйўл йўналиши очилди, мамлакат ғарби ва жанубида янги темирйўл йўналишлари қурилиши бошланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.