Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига Мактубини баён этди. У таъкидлаганидек, ҳозирда ҳукумат олдида юксак мақсадлар турибди. Шу сабабли, бу мурожаат алоҳида аҳамиятга эга. Кўрсатилган мақсадлар эса бир йил билан чекланмайди, кенг кўламли ва мазмундор. “Биз биргаликда Янги Қозоғистонни бунёд эта бошладик”, деди Президент. Шунингдек, фожиали январь воқеаларининг айбдорлари тегишли жазо олиши ҳам маълум қилинди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Январь ойида юз берган фожиали воқеалар, шу туфайли эълон қилинган фавқулодда ҳолат вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун 2 мингга яқин одам қамоққа олинди. Бош прокуратурага ҳар бирининг айбини текшириш, оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаган тақдирда, жазони енгиллатишни топширдим. Натижада, фуқароларнинг кўпчилиги озод қилинди. Бироқ жиддий жиноят содир этганлар қонун олдида жавоб беради. Бошқача иш тутиш, сафсатабоз, бузғунчи ва популистлар таклифини қабул қилиш бегуноҳ қурбон бўлганлар хотирасига хиёнат қилиш бўларди.
Абдумалик Сарманов таржимаси