Референдум юзасидан тушунтириш ишлари ниҳоясига етаяпти

Референдум юзасидан тушунтириш ишлари ниҳоясига етаяпти

Қозоғистонда атом электростанцияси бунёд этиш бўйича референдум юзасидан ахборот-тушунтириш ишлари якунига етяпти. Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ўз телеграм-каналида ёзишича, у замонавий Қозоғистон тарихидаги энг узоқ, 400 кун давом этган сиёсий кампания бўлди. Халқ шу давр ичида вазминлик билан ўз фикрини шакллантира олди.

Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси:

– Шуни ҳам таъкидлаш керакки, мазкур кампания давомида мамлакат жамоатчилиги илк марта сиёсий эмас, иқтисодий манфаатлар йўлида бирлашди. Amanat партияси ташаббуси билан 6 та сиёсий партия ва 20 дан зиёд жамоат бирлашмаси «АЭС қурилиши учун» халқ штабини тузди. Штаб аъзолари барча минтақалар аҳолиси билан учрашди, улар қаторида энергетика соҳасида ишлаётган етакчи экспертлар ва мутахассислар бор эди.

Абдумалик Сарманов таржимаси