Хорижлик сайёҳлар учун яна битта жозибадор нуқта - Қозоғистон жануби. Саёҳатчилар гуллаётган лолаларни томоша қилиш учун Туркистон, Жамбил ва Қизил Ўрда вилоятларига келяпти. Мамлакатимизда ўсадиган лолаларнинг 35 туридан 18 таси республика «Қизил китоб»ига киритилган. Таъкидлаш лозимки, уларнинг кўпчилиги ёввойи ўсимликларга киради. Қозоғистон жанубида Кауфман, Регель ва бу чечакларнинг қироличаси ҳисобланадиган Грейг лолалари бор. Апрель ойининг бошидан июнгача гуллайдиган ўсимлик ёрқин гулкосага эга. Ҳатто алвон турли лолалар етиштириладиган Нидерландияда ҳам у юқори қадрланади.
Алмас Тўлиқбаев, Чимкент
шаҳридан:
- Бошқа
шаҳарлардан мана шу сайҳонликни
томоша қилиш учун атайлаб келишади.
Астаналиклар, алматиликлар билет харид қилган. Бугун бу
ерга атайлаб келдим. Жойни кўриш, геолокацияни
белгилаш, йўлларни дўстларимга юборишни истайман. Жуда ажойиб манзаралар.
Абдумалик Сарманов таржимаси.