Бишкекда бўлиб ўтган ташкилотнинг Жамоавий хавфсизлик кенгаши йиғилишида ЖХШТ шу йилги фаолиятининг асосий йўналишлари натижаси ва кейинги муддат мақсадлари белгилаб олинди. Унда Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, Қирғизистон, Россия, Беларусь ва Тожикистон етакчилари иштирок этди. Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб чорловлари бўйича фикр алмашди. Шунингдек, иштирокчилар келаси йил аввалидан ЖХШТ Бош котиби лавозимига Қирғизистон вакили Таалатбек Масадиқов тайинланишини ҳам тасдиқлади. Йиғилиш якунларига кўра, Жамоавий хавфсизлик кенгаши декларацияси қабул қилинди ва ЖХШТ аъзолари манфаати учун келгусида жамоавий хавфсизлик тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ҳужжатлар имзоланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

