Қозоғистон ва Конго ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Конго ҳамкорликни кенгайтиради

Ақўрдада Конго Демократик Республикаси Президенти расмий тарзда кутиб олинди. Феликс Чисекеди Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди. Эслатамиз, бу икки давлат дипломатик алоқалари тарихида биринчи олий даражадаги ташриф.

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Феликс Чисекеди тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб борди. Давлатимиз раҳбари ушбу ташриф маамлакатлар орасида икки томонлама алоқаллар ривожланишига туртки бериши, Марказий Осиё ва Африка ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашга хзмат қилишини таъкидлади. Ушбу минтақа давлатлари билан муносабатларни чуқурлаштириш мамлакатимиз ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири. Давлат раҳбари бу ҳақда кўп марта айтган. Қозоғистон Президенти Конго Демократик Республикасининг ўта муҳим хомашё материаллари бўйича салоҳиятини юқори баҳолади. Дунё бўйича кобальт қазиб олишнинг 70 фоизи мазкур мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Қозоғистон каби табиий бойликлари сероб мамлакат ўзаро фойдали лойиҳаларни рўёбга чиқаришда ишончли ҳамкор бўла олади, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

- Бугунги музокаралар Астана ва Киншасой ўртасидаги алоқалларни янги даражага олиб чиқади ва самарали ҳамкорлик учун мустаҳкам асос яратади. Конго Демократик Республикаси Қозоғистоннинг Африкадаги муҳим ҳамкори. Икки томонлама алоқаларимиз катта истиқболларга эгалигига ишонаман.

Икки давлат тоғ-кон соҳасида ҳамкорликка киришган. ERG компанияси ушбу давлатда ишлаяпти. Томонлар алоқаларни янада кенгайтириш ниятида. Бунинг учун музокаралар давомида савдо, транспорт-логистика ва агросаноат мажмуаси, шунингдек, IT ва рақамлаштириш соҳаларида икки томонлама муносабатларни имкон қадар чуқурлаштириш масаласи кўриб чиқилди.

Феликс Чисекеди, Конго Демократик республикаси Президенти:

- Сизга ва бутун Қозоғистон халқига илиқ кутиб олганингиз, менга ва делегациямизга кўрсатган ҳармат учун миннатдорчилик билдираман. Ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрмиз. Жўғрофиявий жиҳатдан узоқда бўлсак ҳам, халқларимизни умумий қадриятлар: суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурматлаш, мулоқот орқали тинчлик ўрнатишга интилиш бирлаштиради. Конго Демократик республикаси оғир даврларда халқаро ҳамжамият, шу жумладан, Қозоғистон кўрсатган ёрдамни унутмайди.

Музокаралар якунига кўра, икки давлат раҳбарлари қўшма баёнот берди. Бундан ташқари, дипломатик консультациялар, тоғ-кон иши ва геология фаолияти ҳамкорлик тўғрисида қатор ҳужжатлар имзоланди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Феликс Чисекедини икки томонлама ҳамкорлик ва халқлар ўртасида дўстликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун I даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси