Референдум — умуммиллий мулоқот асоси

Референдум — умуммиллий мулоқот асоси

Қозоғистонда атом электростанцияси қуриш масаласини халқ ҳал қилади. Зеро, мамлакат ҳаётидаги ҳар бир муҳим қарор қабул қилишда аҳолининг розилиги зарур. 6 октябрда республика референдуми ўтказилишини эълон қилган Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз Мактубида шундай деганди. Экспертлар фикрича, мазкур ташаббус сиёсий демократия ғалабаси ва у барқарор умуммиллий мулоқот шаклланиб келаётганини кўрсатади, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий маданияти муваффақиятли ривожланаётганини кўрсатади.


Айдана Акесина, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бўлими бош эксперти:

- Аввалги референдумни хотирласак, унда аҳолининг 68 фоизи овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Кўпчилик фикрини билдирди. Сайловларда ҳам, референдумда ҳам фаоллик кузатилди. Буларнинг ҳаммаси халқимизнинг сайлов жараёнидан манфаатдор эканлигини кўрсатади. Бу эса стратегик масала. У ҳар биримизга тааллуқли. Барчамизнинг келажагимизга, бўлажак авлодга таъсир қиладиган иқтисодий ва экологик масала.

Абдумалик Сарманов таржимаси