2023-2029 йилларга мўлжалланган Ёшлар сиёсати концепциясида ушбу ва бошқа чора-тадбирлар кўзда тутилган. Ҳукумат тасдиқлаган кенг қамровли ҳужжат жами 7 йўналишдан иборат. Улардан бирига кўра, ёш давлат хизматчилари улуши тўртдан биргача кўтарилади ҳамда икки миллион нафар атрофида ёшларни волонтёрлик, хайрия ва экология ташаббусларига жалб этилади. Яна 150 минг фуқаро бепул касбий таълимга жалб қилинади. Шу жумладан, асосий эътибор қишлоқ ёшларига касб-ҳунар ўргатишга қаратилади, шунингдек, тадбиркорлик орқали уларнинг салоҳиятини янада ошириш режалаштирилган. Айни вақтда, 2 миллион нафардан зиёд ёш қозоғистонлик иш билан таъминланади.
Дархан Қидирали, Қозоғистон Республикаси ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири:
- Бугунги кунда ёшларнинг 43,7 фоизи қишлоқларда яшайди. Концепцияга кўра, асосий эътибор қишлоқ ёшларининг турли ҳунарлар ўрганишига қаратилади. Айни вақтда, уларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши кўзда тутилган. Касбга йўналтириш бўйича ишлар кенгайтирилади. 2029 йилгача 1 миллиондан зиёд қишлоқ ёшлари ишга жойлаштирилади, бир ярим миллион нафар ёшлар рақамли саводхонликка эришади, турли марказлар орқали 3,8 миллион ёш юртдошимиз турли ижтимоий хизматлардан фойдаланаа бошлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси