Миллий статистика тизими ислоҳ қилинади

Миллий статистика тизими ислоҳ қилинади

Қозоғистонда статистика ва маълумотларни бошқариш асослари ташкилий жиҳатдан кучайтирилиши учун кўриладиган чора-тадбирлар тизими кучайтирилади. Тегишли идора раҳбари Жандўс Шаймарданов  рўёбга чиқарилаётган ишлар ҳамда дунёдаги ва мамлакат иқтисодидаги янги трендлар тўғрисида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. Ташкилий тузилмаларда ислоҳотларни рўёбга чиқариш бўйича таклифлар киритди. Агентлик раисининг таъкидлашича, йил охиригача тўққизта давлат органи маълумотлар базаси сифати баҳоланади.

Жандўс Шаймарданов, Қозоғистон Республикаси стратегик лойиҳалаш ва ислоҳотлар агентлиги раиси:

- Яқинда Парламент депутатларининг ёрдами билан қонунчиликка ўзгаришлар киритилди, Бюрога маъмурий маълумотлар сифатини баҳолаш ваколати берилди. Бундай ташкилий ўзгаришлар сифат стандартлари ва маълумотларни бошқаришнинг халқаро усулларини бошқа давлат органларига ҳам татбиқ этиш имкониятини яратади. Жорий йилнинг охиригача агентлик статистика ишларида 3 йиллик режага кўчади. Унинг доирасида янги маълумот манбалари белгилаб олинади. Бу ислоҳотлар статистик ҳисоботлар ҳажмини икки марта камайтиради. Маълумотлар базаси ва расмий статистикага ишончни оширади, деб ҳисоблайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси