Қозоғистонда судьялар Сунъий идрок ёрдамида танланади. Янги ахборот тизими туфайли номзодлар танловнинг барча босқичларидан онлайн ўтиши мумкин. Бу жараённинг тезкорлиги ва шаффофлигини оширади. Номзодлар мамлакатнинг исталган минтақасидан туриб, шахсий кабинетида ҳужжат топшириш, малакавий имтиҳондан ўтиш ва натижаларни кузатиб бориш имконига эга бўлади. Оптимизация шарофати билан судьялик вазифасига танлов аввалги икки ой ўрнига бир ойга яқин вақт давом этади. Айтиш керак, Олий Суд Кенгашида замонавий рақамли инфратузилма барпо этиш бўйича иш олиб борилади. Бундан ташқари, тизимда номзодлар портфолиоси шаклланади. Улар қайта иштирок этган тақдирда, яна ҳужжат тўплаши шарт бўлмайди. Барча маълумотлар рақамли шаклда сақланади. Шунингдек, тизим Олий Суд Кенгаши қошидаги Адлия академиясига саралаш жараёнларини ҳам қамраб олади. Шу тариқа, ягона рақамли экотизим юзага келади
Евгений Недельский,
Олий Суд Кенгаши аппарати бўлим мудири ўринбосари:
– Автоматлаштириш ва сунъий идрок элементларидан
фойдаланиш эвазига инсон омилидан бутунлай воз кечишни режалаштирдик. Тизим
нафақат профессионал хусусиятларни текширади, балки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини,
қариндошлик, таниш-билишчилик алоқаларини ҳам ўрганади. Энг асосий натижа – судьяларни
саралашнинг тушунарли ва адолатли жараёни, у рақамли Қозоғистон тамойилига,
Давлат раҳбари қўйган мақсадларга тўла мос келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

