Давлат фаолиятининг барча соҳаларида рўёбга чиқарилаётган ислоҳотлар келаси йили давом эттирилади. Қозоғистон Парламенти Сенати йиғилишида сўзга чиққан Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, асосий вазифа – мамлакатда барқарорлик ва хавфсизликни сақлаб қолиш ҳамда ёрқин келажак сари йўл очишдан иборат. Шундай вазиятда Парламентнинг ўрни ўзгача. Давлат раҳбари айтиб ўтганидек, келгуси парламент сайловларининг аҳамияти катта. Бу муҳим тадбир шаффоф, ҳалол ва қонунчиликка мувофиқ ўтгазилиши шарт, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Абдумалик Сарманов таржимаси.