Давлат раҳбари Г. Головкинни қабул қилди

Давлат раҳбари Г. Головкинни қабул қилди

Қозоғистонда жаҳон биринчиликларида мамлакат терма жамоаоари кўрсатаётган натижаларни кўтариш учун барча шарт-шароитлар яратилади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Миллий Олимпиада қўмитаси қаршисига шундай вазифа қўйди. Давлат раҳбарига ташкилот фаолияти ва келажак режалари тўғрисида маълумот берилди. Геннадий Головкин тегишли вазирлик билан бирга спорт инфратузилмаси, спортчиларни тайёрлаш, мамлакат нуфузи кўтариш бўйича қилинаётган ишларни кўрсатди. Республика Президенти спортнинг Олимпиада турларини тарғиб қилиш ва ривожлантириш  аҳамиятини, олдинда турган вазифалар нақадар жиддийлигини уқтирди, Геннадия Головкинни Халқаро Бокс федерацияси Олимпиада комиссияси раиси этиб тайинлангани билан табриклади.


Абдумалик Сарманов таржимаси