Реал секторни қўллаб-қувватлашга - 1,3 триллион тенге

Реал секторни қўллаб-қувватлашга - 1,3 триллион тенге

Республика парламенти Қозоғистонда 2023 йилги бюджетни маъқуллади. Палата мажлисида тегишли қонун лойиҳасини сенаторлар эътиборига Молия вазири Ерулан Жамаубаев тақдим этди. Унинг таъкидлашича, бюджетда иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлашга 1,3 триллион тенге йўналтирилади. Бундан ташқари, минтақаларга кўмак кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмаси ва қайта ишлаш саноатини ривожлантириш харажатлари ҳам ҳисобга олинган. Электр ва иссиқлик таъминоти тармоқларини янгилаш ва қуриш, мудофаани таъминлаш, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлашга доир сарфлар ҳам кўзда тутилган.  

Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси молия вазири: 

 - Ижтимоий соҳа харажатлари
298 миллиард тенгега ошди,
 8,5 триллион тенгени ёки бюджетдаги жами сарфнинг 37,5 фоизини ташкил этади. Ушбу маблағлар «Қишлоқ жойларда соғлиқни сақлашни янгилаш» миллий лойиҳасини амалга оширишга, мактабгача таълим муассасаларидаги педагоглар маошини ва коллеж талабаларига бериладиган стипендия, ижтимоий тўловлар, ногиронлик нафақаси миқдорини кўпайтириш, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга йўналтирилади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси