Олимлар Қозоғистондаги ер ости сув захираларини рақамлаштирди

Олимлар Қозоғистондаги ер ости сув захираларини рақамлаштирди

Қозоғистонда биринчи марта ер ости сув захираларини рақамлаштирилди. Манбаларни ўрганиш оқибатида Гидрогеологик хариталар атласи тузилди. Уни тузишда Алмати Гидрогеологии ва геоэкология институти геодезия хизмати ва бошқа давлат идоралари берган маълумотлардан фойдаланди. Тизимга ҳар бир тумандаги шўр ва чучук сув захиралари тўғрисида маълумот киритилди. Муаллифлар таъкидлашича, рақамли майдонча сув захираларидан самарали фойдаланиш ва тақчилликка қарши курашишга ёрдам беради.


Данияр Сапаргалиев, Гидрогеологии ва геоэкология институти масъул котиби:


- Ер ости сувлари энг муҳим фойдали қазилмалардан бири, Қозоғистон сув хавфсизлигини таъминловчи стратегик захира. Шунинг учун унга алоҳида эътибор қаратиляпти. Сувга талаб ортиши, иқлим ўзгариши шароитида мазкур атлас сув захираларидан самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва бошқариш воситаси бўла олади. Хариталар сув ости манбаларининг аҳволи, сифати, қанча захира тўпланганини кўрсатиб бера олади. Янги атлас геотермал ва минерал сувларни ҳам ҳисобга олган ҳолда мавжуд захираларни, шунингдек, мамлакат ҳудудининг гидрогеологик аҳволини баҳолаш имкони беради. Бу эса экология билан тиғиз боғлиқ масала.


Айни вақтда, олимлар таъкидлашича, Атлас иқлим ўзгариши шароитида сув тақчиллигини прогноз қилиш ва салбий оқибатлар олдини олиш имкониятини яратади. У Қозоғистон минтақалари орасида захираларни тақсимлашда ҳам қўл келади.


Абдумалик Сарманов таржимаси