Қозоғистон Энергетика вазирлиги ички бозорга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш тартибини ўзгартириш ниятида. Вазирлик маълум қилишича, бунинг учун қонунчиликка ўзгаришлар киритилиши лозим. Шу жумладан, «қора олтин» бевосита кон эгалари томонидан қайта ишлашга йўлланиши ва заводлар хомашёни сотиб олишини кўзда тутади. Бундан ташқари, Энергетика вазирлиги ёнилғи-мойлаш материаллари мамлакатдан чиқиб кетишини чеклаш ниятида. Шу жумладан, уларни автотранспорт билан олиб кетишга қўйилган тақиқ узайтирилади ва рухсатсиз олиб кетганлиги учун жазо кучайтирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.