2022 йил икки ойида товар айланмаси 18 миллиард долларгача ўсди

2022 йил икки ойида товар айланмаси 18 миллиард долларгача ўсди

Жорий йилнинг икки ойи давомида Қозоғистоннинг бошқа давлатлар билан товар айланмаси 18 миллиард долларгача ўсди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич атиги 12 миллиардга тенг бўлган. «QazTrade» савдо сиёсатини ривожлантириш маркази маълум қилишича, январь-февраль ойларида республика экспорти салкам 71 ярим фоизга ошди ва 12 миллиард доллардан ошди. Хорижга нефть, ферроқотишмалар, уран, мис, рух, табиий газ, ун ва бошқа маҳсулотлар етиштириш торқали бунга эришилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.