Қозоғистон ва Германия энергия захиралари, транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорлик қилади. Бош вазир ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеубердининг Германияга сафари давомида томонларнинг иқтисодий соҳадаги ўзаро муносабатлари муҳокама қилинди. Қозоғистон дипломати сиёсатчилар ва и бизнесменлар билан мулоқот қилди.
Мухтар Тлеуберди Германия вице-канцлери – иқтисод ва иқлимни муҳофазалаш вазири, канцлери билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Олаф Шольц билан Қозоғистон дипломати Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси 70-йиллигига бағишланган конференция доирасида учрашди. Бу ташкилот хориждаги немис бизнеси манфаатларини илгарилатади. Шарқий қўмита Қозоғистон ва Германия муносабатлари мустаҳкамланишига ҳам ҳиссасини қўшмоқда.
ЭДУАРД КИНСБРУНЕР, ГЕРМАНИЯ ИҚТИСОДИЁТИ ШАРҚИЙ ҚЎМИТАСИ МИНТАҚАВИЙ ДИРЕКТОРИ:
- 70-йиллик тантанага Бош вазир ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеубердининг ташрифи биз учун шараф. Мамлакатингиз немис иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги энг муҳим савдо ҳамкори. Биз бирга фаолият юритаётган 29 давлат қаторида Қозоғистон ҳам борлигидан, бирга ишлаётганидан жуда мамнунмиз.
Қозоғистон делегацияси йирик немис компаниялари раҳбарлари билан бир қанча учрашувлар ўтказди. Улар қаторида жаҳонга таниқли, Қозоғистонда иш юритиш билан бирга қурилиш соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланаётган қурилиш гиганти ҳам бор. Концерн ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Фойдали қазилмалар разведкаси ва уларни қазиб олиш билан шуғулланувчи етакчи немис компанияси Қозоғистонга кириш ниятида. Германиядаги титан ярим фабрикатлари корхонаси ҳам келмоқчи. У Ўскеменда ишлаб чиқариш кампуси очиш ниятида.
АЛЕКСЕЙ РАССКАЗОВ, „HERMITH GMBH“ КОМПАНИЯСИ АСОСЧИСИ:
- Биз ҳозир Қозоғистонда кампус очиш устида ишлаяпмиз. Биз Жанубий Корея корхоналари, Франциянинг «Бертен Дуваль» компанияси билан ҳамкорлик қиламиз. Лекин айни вақтда фақат бирламчи титан ярим фабрикатлари чиқариш билан чекланмай, юқори даромад келтирувчи маҳсулотлар ҳам ярата оламиз, деб ўйлайман. Ишимизнинг ўзига хослиги шундаки, бизда авиация соҳасида ишлатилиши мумкин бўлган мураккаб қотишмалар тайёрланиши мумкин.
Мухтар Тлеубердининг сафари давом этмоқда. У Берлин Евроосиё клубининг 36-йиғилишида қатнашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси