Рақамли ўзгаришлар – Марказий Осиё миқёсида

Рақамли ўзгаришлар – Марказий  Осиё миқёсида

Давлат бошқарувидаги инновациявий ечимларни жорий этишда минтақавий ҳамкорлик. Нур-Султонда рақамлаштириш масалалари бўйича халқаро конференция иш бошлади. Унда Озарбайжон, Арменистон, Грузия, Қозоғистон, Корея, АҚШ, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ташриф буюрган 70 дан зиёд давлат органлари вакиллари қатнашмоқда.  Учрашув иштирокчилари икки кун давомида Марказий Осиёда давлат бошқарувини такомиллаштиришга оид тажрибасини алмашади, фикрларини билдиради, ўтказилган тадқиқотлар натижаларини баҳам кўради. Экспертлар фикрича, биргаликда Марказий Осиё миқёсида рақамли ўзгаришлар сари ёндашувлар ишлаб чиқилади, бу эса давлат бошқаруви самарадорлигини оширади, фуқароларнинг ҳукумат қарорларига ишончини мустаҳкамлайди.

Алихан Байменов, давлат хизмати Астана Хаби бошқарувчи қўмитаси раиси:

- Бу ишларнинг фақат бошланиши. Қатнашчилар Корея, Сингапур, Эстония каби давлатларнинг тажрибасини яхшироқ ўрганиши учун бир қанча онлайн-семинарлар ўтказилди. Улар соҳанинг пешқадамлари. Мазкур лойиҳанинг яна бир кучли томони шундаки, унда ўз мамлакатлари учун фойдаланиладиган лойиҳаларни ёзишади. Лойиҳа амалий аҳамиятга эга. Бу ерда Туркманистондан ташқари бутун Марказий Осиё, Кавказдан мутахассислар йиғилган, улар рақамли трансформация учун жавобгар.

Индира Шаршенова, Қирғизистон Республикаси рақамли тараққиёт вазири:

- Қозоғистон тажрибаси рақамли трансформацияни рўёбга чиқариш йўналишида бутун минтақа учун фойдали. Минтақавий тадқиқотлар натижалари ҳам. Биз бир минтақа вакилларимиз. Ўзига хос умумий жиҳатларимиз бор. Минтақага хосликлар бор. Шунинг учун табир жуда муҳим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.