Туркияда бўлиб ўтган кўргазмада Қозоғистоннинг оёққа туришига боғлиқ 400 дан зиёд экспонат тақдим этилди. Улар қаторида кийим-кечаклар коллекцияси, ҳарбий қуроллар ва ҳатто мамлакат биринчи президенти инаугурациясида фойдаланилган оқ кигиз ҳам бор. "Турк бирлиги" бўлимида мукофотлар коллекцияси, расмий ҳужжатлар ва икки мамлакат раҳбарлари ёзишмалари қўйилган.
Айхан Туғлу, Туркия президенти маъмурияти қошидаги миллий кутубхона директори:
- Миллий кутубхонада бундай кўргазма ўтказилаётганидан мамнунмиз. У Туркиядаги энг катта кутубхона. Ярим йил ичида унга 600 мингдан зиёд олдам келди.
Шу даргоҳда "Турк дунёси: тарих, бугунги кун, келажак" конференцияси ўтказилди. Анжуманда тариқли сиёсат ва жамоат арбоблари қатнашди. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳар икки тадбир Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.
Бақитжан Темирбўлат, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти кутубхонаси директори:
- Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида мазкур икки тадбир ўтказилгани бежиз эмас. Туркия биродар давлат. Мамлакатимиз Мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган ва ҳамиша қўллаб-қувватлаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси