Сайёҳлар сони икки марта ошди

Сайёҳлар сони икки марта ошди

Қозоғистонга хорижлик сайёҳлар тобора кўпроқ келяпти. Бир йил ичида улар сони икки марта ортди. Туризм ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, республикага январь ойидан буён 500 минг нафар чет эллик меҳмон келган. 2022 йилда улар сони 300 минг атрофида бўлганди. Йил охиригача бу кўрсаткич 1 миллион 400 минг нафарни ташкил этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ички сайёҳлар сони ҳам ошиб боряпти. Вазирлик прогнозига кўра, бу йил 9 миллион кишилик маррага эришилади. Ўтган йили эса уч миллион қозоғистонлик мамлакат ичида саёҳат қилган.    

Ержан Еркинбаев,  Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари:
- Сайёҳлар сони ортиши мамлакат туризм бизнеси учун даромад дегани, ярим йил ичида меҳмонхоналар 100 миллиард тенге даромад олди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 30 миллиард тенгега кўп. Жорий йил якунларига кўра бюджетга туризмдан 400 миллиард тенге тушиши кутиляпти. Бу пандемиядан аввалги 2019 йилга нисбатан олганда ҳам икки марта кўп.

Экспертлар таъкидлашича,  соҳага киритилаётган инвестициялар миқдори ҳам ортяпти. Йилнинг 8 ойи давомида туризм соҳасига туризм соҳасига 312 миллиард тенге капитал киритилди. Вазирлик ҳисобига кўра, бу 2022 йилнинг шу давридагидан учдан бирича ортиқ.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.