Парижда қозоқ концепт-стори очилади

Парижда қозоқ концепт-стори очилади

Жаҳон мода марказларидан бирида қозоғистонлик чеварларнинг ижод намуналари илгари сурилади. Париж марказидаги оммалашган кварталда янги бутик очилди. Дизайнер Гулнур Мамежанова мамлакатимиз модасига бағишланган концепт-стори яратиш ниятида. Модельер бир неча йиллардан буён муаллифлик либослари яратади. Бутик соҳибаси таъкидлашича, турли тақинчоқлар, безаклар ҳам сотилиши мумкин.

ГУЛНУР МАМЕЖАНОВА, ДИЗАЙНЕР:

- Аслида моддий томони ҳам муҳим, биз моддий дунёда яшаймиз, аммо асосий ният пул ишлаш эмас. Мамлакатимизни тақдим этишни истайман. Шукур, чегараларимиз очиқ, шу сабабли Францияга кела олдим. Биз ўз давлатимизни бу ерда яшовчи аҳолига таништиришимиз зарур. Туристик кварталда эса хорижликлар ҳам кўп.

НАДИН ЖОРМЕЛАН, ХАРИДОР:

- Кийим танлар эканмиз, жуда кўп гаплашамиз. Ўлчаб кўрамиз. Мослаб беришларини кутамиз. Модельер Қозоғистон ҳақида гапиради. Бу жуда яхши. Чунки мен аввал мамлакатингиз ҳақида деярли ҳеч нарса билмаганман. Дунёқараш кенгайди, янги ўлкага кўнгил боғланди.

ЛЕДИ ЖУАНИ, ДИЗАЙНЕР:

- Бу туман Парижнинг одатдан ташқари ҳудуди ҳисобланади. Унда кўплаб модельерлар жамланган, улар турли тажрибалардан тортинмайди. Шакллар ва безаклар билан ишлайди. Парижликларга эса бу нарса жуда маъқул келади. У ҳамма ерда сотиладиган нарсаларнинг нусхасини тақдим этмайди. Ҳақиқий мода!

Абдумалик Сарманов таржимаси