Жумладан, Алматида «Ўтмиш ёғдуси» қадимий арча ўйинчоқлари кўргазмаси очилди. Томошабинлар совет даврида ясалган ўйинчоқларни ҳам, ундан аввалги асрда чиқарилганларини ҳам томоша қилиши мумкин.
Атиги 50 йил аввал арча ўйинчоқлари нозик пуфланган шишадан, гофрланган қоғоздан, симлардан ясалган. Ўша даврларда мавжуд бўлган технологияларнинг барчасидан фойдаланилган. Ҳатто шишага қоплаш учун суюқ лой ҳам ишлатилган. Жуда чиройли ва мўрт ўйинчоқлар бўлган. Бугунги кунгача сақланиб қолганлари жуда кам. Энг қадимий арча ўйинчоғи эса 19-асрга оид. Кўргазмада замонавий муаллифлик ишлари намойиш қилинган. Масалан, «Апорт» навли олма шаклида ишланганлари бор. Шаҳар аҳли ўйинчоқларни январь ойи охиригача томоша қилиши мумкин.
Татьяна Кожухова, Ўтмиш ёғдуси кўргазмаси ташкилотчиси:
- Ўтмиш ёғдусини томоша қилиш мумкин. Чунки энг қадимий экспонатлар 19-аср охирига оид. Энг янгилари эса 20-асрнинг охирида ясалган. Кўргазма ёрдамида биз бир асрлик тарихни қамраб олдик, дейиш мумкин. Турли давр, турли мамлакатлар. Албатта, Қозоғистонни, шаҳримизни четлаб ўтолмаймиз. Ақтўбе ўйинчоқлари қўйилган махсус пештахталар мавжудлиги ҳар биримизда фахр туйғусини уйғотади.
Петропавловскда эса 12 та мавзуга оид янги йил тақинчоқлари экспозицияси тақдим этилди. Уларнинг ҳар бири совет даврининг маълум воқеаларини акс эттиради. Стендларнинг бири инсоннинг космосга парвозига бағишланган. Ташкилотчилар ракета шаклида арча ясаган.
Юлия Скатова, погодин номли рус драма театри экскурсоводи:
- Бу даврда илгакли космонавтлар шаклидаги ўйинчоқлар пайдо бўлган. Шунингдек, сайёралар, кометалар акс эттирилган шарлар каркаси цехларимизда ишланган. Арча тайёр бўлгач, ялтироқ қоғозга ўралган. Ялтироқ қоғоз ҳам ўтмишдан қолган.
Эртак ҳузурида меҳмонда экспозицияли арчада қиммат ва ноёб экспонатлар жамланган. Жанни Родари эртаклари, шунингдек, мультфильмлар ва «Чипполино» бадиий фильми мавзусида аввалига 8 та, кейин 12 та ўйинчоқ жамланмаси яратилган. Илгакли Чипполино энг қимматларидан бири.
Кўргазмада ўтган асрда қишлоқ хўжалиги гуллаб-яшнаши ҳам акс этган. Ёрқин кўринишли мева-сабзавотлар шаклидаги ўйинчоқлар оммалашган. Шунингдек, гигант ҳажмли безаклар урфга кирган. Бу бинафшаранг шар қачонлардир Москвада, Қизил майдонда ўрнатилган арчани безаб турган. Кўргазмадаги энг қадимий ўйинчоқ – 30-йилларга оид картон қўғирчоқ саналади. Экспозицияда ўтган йилларга оид табрикнома ва гирляндаларни кўриш мумкин. Ноёб нусхалар мавжуд. Кўргазмада жами мингдан зиёд янги йил безаклари нусхаси қўйилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси