Қозоғистонда халқаро Astana Hub IT-стартаплар технопарки Инновациявий
технологиялар парки билан бирлаштирилади. Ягона инновациявий
кластери яратиш ушбу соҳага давлат ёрдами беришни такомиллаштириш дастурида кўзда тутилган. Уни мажилис депутатлари икки ўқишда қабул қилди ва Сенатга йўллади. Ҳужжатга кўра, кластер иштирокчиларини марказлаштирилган шаклда
қўллаб-қувватлаш мўлжалланяпти. Бунинг учун ягона ҳуқуқий майдон қурилади. Ёрдам «Миллий инновациявий тизим ягона дарчаси» орқали кўрсатилади.
Венчур жамғармаларининг қўшимча молиялаштириши тартибида лойиҳалар сараланади ва
уларнинг самарадорлиги баҳоланади. Умуман олганда, қонун лойиҳаси мамлакат
ахборот технологиялари самарадорлигини кучайтиришга, IT-компаниялар ва
стартаплар имкониятларини оширишга қаратилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

