Президент «Қозоғистон халқига» жамғармаси раисини қабул қилди. Бўлат Жамишев ташкилот фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Уч йил давомида 103 та хайрия лойиҳасига 230 миллиард тенге маблағ ажратилди. Шу жумладан, маблағ оғир касалликларга учрашан беморларга дори-дармон етказиб бериш, онкомарказлар ва болалар нейрожарроҳлик хизматлари учун ускуналар сотиб олиш, минтақаларда реабилитация клиникалари ва шифохолналар очиш учун сарфданди. Жамғарма ёрдамида 135 та қишлоқ мактаби модернизацияланди, спорт заллари қурилди ва жиҳозланди, 3 минг нафардан зиёд талабага таълим гранти берилди. Жамғарма тошқиндан жабрланганлар учун 600 тадан зиёд уй қурилишини молиялаштирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон халқига» жамғармаси ишини юқори баҳолади ва унинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш, барқарорликни таъминлашда катта хизмат қилаётганини кўрсатиб отди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.

