Алихан Смаилов CNPC вице-президенти билан учрашди

Алихан Смаилов CNPC вице-президенти билан учрашди

Компания чорак асрдан буён Қозоғистон ҳудудида фаол ишлаб келяпти, соҳадаги муҳим стратегик ҳамкорлардан бири сифатида танилган. Бош вазир таъкидлашича, Қозоғистон Ҳукумати ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр. Зеро, бугунги кунда томонлар ўртасида ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик шаклланган. Шу жумладан, нефть-газ соҳасининг барча соҳаларида янги лойиҳаларни рўёбга чиқариш бўйича. Хуан Юнчжан ҳам аввалги лойиҳалар муваффақиятини таъкидлаб ўтди. Улардан кўпчилиги ўзаро фойдали ҳамкорлик намунаси бўла олади. Бундан ташқари, CNPC компанияси Қозоғистонда ўз фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдорлигини тилга олди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси