Рақамли тенге ҳатто интернет бўлмаган тақдирда ҳам пул ўтказиш имкониятини беради. Нақд пул ва нақд бўлмаган пуллар қаторига қўшилган Қозоғистон валютасининг учинчи тури тўғрисида Миллий тўлов корпорацияси раиси Бинур Жаленов маълумот берди. Унинг таъкидлашича, транзакциялар ўтказишда Миллий банк хавфсизлик ва маблағлар сақланиб қолишини кафолатлайди. Рақамли тўловларнинг фарқи – қулай инфратузилма ва назорат, шу жумладан, ота-оналар томонидан назоратнинг мавжудлигида. «Ақлли пул» давлат маблағларини ишлатишда ҳам самарадорликни оширади. Бюджетнинг рақамли тенгеси ўз маркировкасига эга бўлади. Янги шаклдаги миллий валюта POS-терминаллар, QR-кодлар, банкларнинг мобиль иловалари ва биометрия орқали олиниши мумкин.
Бинур Жаленов,
Миллий Тўлов корпорацияси раиси:
- Рақамли
тенгенинг офлайн технологияси 3 жи интернет йўқ бўлган тақдирда ҳам унинг ишлаб
туришини таъминлайди. Алоқа узилган ҳолда ҳам рақамли тенге билан ҳисоб-китоб
қилиш мумкин. Рақамли тенге, унинг майдончаси блокчейн технологияси базасида
рўёбга чиқарилади, рақамли тенгени бошқа блокчейнлар билан интеграциялаш мумкин.
Шу тариқа анъанавий молия билан марказлашган молия орқали жаҳон рақамли
активлар ўртасида кўприк яратилади.
Бугунги кунда
рақамли тенге пилот тартибида ишлаяпти. Лойиҳа келгуси йилдан кенг қамровли
фойдаланишга ўтиши режалаштирилган. Сервис хизматлари кенгайиши оқибатида унга
янги иштирокчилар уланади. Рақамли тенгени жорий этиш ишлари 2025 йилда
якунланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.